Хорижий Филология факультети Табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси ташаббуси билан ташкил қилинган “Мутахассисликка йўналтирилган чет тили таълимининг долзарб муаммолари” Республика илмий-амалий конференцияси




Ўзбекистон Республикасининг жаҳон иқтисодиёти тизимига кириб боришида хорижий тилларни мукаммал эгаллаган етакчи мутахассис кадрларни тайёрлаш катта аҳамиятга эгадир. Бунинг учун хорижий тилларни, таржима санъатининг назарий ва амалий жиҳатларини ҳар томонлама пухта эгаллаган мутахассисларни тайёрлаш имконияти бизда мавжуд. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сонли “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси ҳақида”ги фармони ва 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909 сонли “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда мазкур соҳадаги бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳам айнан шу мақсадни амалга оширишга йўналтирилгандир.

Шу муносабат билан 2018-2019 ўқув йилида табиий йўналишлар бўйича чет тиллар кафедраси томонидан режалаштирилган Республика илмий-амалий конференцияси 30 май 2019 йили Ўзбекистон Миллий университетининг “Ҳаракатлар стратегияси” анжуманлар залида бўлиб ўтди.  “Мутахассисликка йўналтирилган чет тили таълимининг долзарб муаммолари” мавзусидаги бу каби Республика илмий-амалий конференцияси  илк  маротаба  ўтказилаётган  анжумандир.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини, Республикамиз Президентининг фармон ва қарорларини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида университетлар ва институтлар, институтларнинг профессор-ўқитувчилари томонидан ҳам ОТМлари талабалари учун дарсликлар, ўқув қўлланмалари ишлаб чиқилиб, нашр этилмоқда. Бироқ чет тилларни ўргатиш ва ўрганишда ўзбек тилидаги дарслик, қўлланма ва луғатларнинг мавжуд эмаслиги ёки камлиги маълум қийинчиликлар туғдирмоқда.

Биз “чет тилларни ўргатиш” деганда таълим методикаси ва усулларини назарда тутмоқдамиз. Тўғри, бизда бу методика ва усуллар юз йилдан бери, хусусан 1918 йилда Туркистон университети ташкил этилганидан бери мавжуд. Жумладан, ОТМлар мутахассислик факультетларида чет тилларни ўрганувчи талабаларни гуруҳларга бўлиш. Одатда бир босқич талабалари асосан инглиз, немис ва француз тили гуруҳларига бўлинадилар. Кўпинча инглиз тили гуруҳлари бир неча, немис ва француз тиллари гуруҳлари бирёки иккита бўлиши мумкин. Лекин энди бу усул эскириб қолди.

Бизнинг фикримизча гуруҳларни, шу жумладан кўп сонли инглиз тили гуруҳларини ҳам, ўз ичида махсус кичик гуруҳларга бўлиб, улар билан алоҳида-алоҳида машғулотлар ўтиш лозим. Бунда талабаларнинг лаёқати ва келаждаги касбий орзу-истакларидан келиб чиқиш керак. Ушбу анжуманда республиканинг турли олий таълим муассасаларидан келган таниқли профессорлар, таржимонлар, олимлар, илм-фан намояндалари ва талабалар ўз маърузалари, таклифлари ва мулоҳазалари билан иштирок этишди.

Анжуман Тошкент Француз Альянси ва Франциянинг Версаль Академияси Сержи-Понтуаз Университети Олий Педагогика Мактаби илмий лабораторияси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Ўзбекистонинг турли Олий ва ўрта таълим муассасаларидан, жумладан, Тошкент Француз, ТАТУ Самарқанд филиали, ЎзДЖТУ, Тошкент давлат стоматология институти, Тошкент Молия институти, Тошкент давлат техника университети, Жиззах давлат Педагогика институтларидан иштирокчилар ташриф буюришди.

Ўзбекистон “Шуҳрат” медали соҳиби, ф.ф.д., доц: Б.С.Эрматов, ЎДЖТУ профессори, ф.ф.д. Ж.А.Якубовлар сўзга чиқиб мутахассисликка доир кўп тилли луғатлар, матнлар таржимасини яратиш нақадар долзарблигини анжуман иштирокчиларига тушунтириб ўтди.

Тошкент Француз Альянси (Alliance Française de Tachkent) директори Д.Ахмедов талабаларга чет тилидан билим даражасини аниқлаш ва DELF, DALF ва TСFларни топшириш турлари, техникаси ва шаклларини, чет элда таълим олишни ва давом эттириш шартлари ҳақида муфассал маълумот берди. Ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.

Бугунги кунда мутахассисликка йўналтирилган чет тилларига бўлган эътиборнинг нақадар долзарб эканлигини, янги авлод аудио дарсликларини, луғатларини яратиш, мутахассислик бўйича таржимонлар етиштириб чиқариш профессор-ўқитувчилар олдида турган қанчалик муҳим вазифа эканлигини кўрсатиб бера олишди. Анжуманда кўтарилган масалалар ва мавзуларга табиий факультетлар, хусусан, Кимё, Геология ва геонформацион тизимлар, Математика, Физика ва Биология, Хорижий филология факультетлари талабалари жуда катта қизиқиш билдиришди. Тўхтовсиз ва асосли саволллар беришларидан, баҳс-мунозарага киришилари ва таклифлар беришларидан бу каби анжуманга ташна  эканликлари сезилди.

Табиий йўналишлар бўйича чет тиллар

 кафедраси мудири Г.А.Рахимова,  

ММИ бўйича масъул Ф.Б.Ахророва

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari