ЎзМУда Акмал Саидов китоби тақдимоти

ЎзМУда Акмал Саидов китоби тақдимоти

Ўзбекистон Миллий университети Ҳаракатлар стратегияси тарғибот залида Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази билан ҳамкорликда хорижий филология ва ижтимоий фанлар факултети талабалари ва ўқитувчилари учун Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидовнинг "Германия Федератив Республикасининг асосий қонуни" китобининг тақдимотини ўтказилди.  

Тадбирни  Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ректори, профессор Авазжон Мараҳимов кириш сўзи билан очиб, йиғилганларга меҳмонларни таништирди. Ўз сўзи давомида юртимизда чет давлатлари билан иқтисодий ва илмий алоқалар кучайиб бораётгани, бу эса чет тилини билувчи кадрларга талаб ошаётгани билдирди ва ёшларни уни ўрганишга чақирди. Тақдимотни Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий маркази директори Акмал Саидов давом эттирди. У Германия Федератив Республикаси Конституциясининг яратилиши тарихи билан таништириб,  унинг хусусиятларини баён қилди,  Конституциянинг тарихий,  ижтимоий ва ҳуқуқий мазмунини таъкидлади. 


Бу йил Германия Федератив Республикасининг юбилей йили — май ойида Германия Федератив Республикасининг ташкил этилиши ва Асосий Қонунини қабул қилинганининг 70 йиллиги кенг нишонланди.  Ушбу ҳужжат дастлаб вақтинчалик қилиб яратилган эди. Аммо ҳозирги кунга қадар ўз мақоми ва аҳамиятини сақлаб қолди.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг,  1992 йилда ГФР билан алоқаларни ўрнатган.  Бугунги кунга қадар Германия элчихонаси нафақат дипломатик ваколатхона сифатида, балки иқтидорли талабаларга грантлар бериш орқали ҳам ёрдам бермоқда.

Немис тили ва маданият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 1998 йилда Тошкентда Гёте институти ташкил этилди.  Бу марказ немис тили ўқитувчилари малакасини оширишда немис тили курсларини,  маданий тадбирларни,  ҳомийларни ташкил этади ва методик ёрдам ва ёрдам беради.

Тақдимот сўнггида университетнинг собиқ талабаси Акмал Саидов Ўзбекистон Миллий университети кутубхонасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакатимиз таълим муассасаларига адабиётлар улашиш ташаббусини бевосита давом эттириб, 300 дан ортиқ китоб совға қилди. 

ЎзМУ Ахборот хизмати  


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari