“STEMM” Scientific Program конференцияси

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ҳамкорлигида 2019 йил 13-17 май кунлари “STEMM”Scientific Program of the Uzbek-Israel Conference (Science – Technology – Education – Mathematics – Medicine) илмий-амалий конференцияси ўтказилади. Конференция Бухоро, Самарқанд, Тошкент шаҳарларида ўтказилиши режалаштирилган.


ХИТ – Халон технологик институти XXI-аср инновацион технологияларининг инсон учун энг муҳим муаммолари ечимини топишга ҳаракат қилади. Конференцияда вазирликлар, парламент, ишлаб чиқариш вакиллари билан учрашувлар ўтказилиб, рақамли соғлиқни сақлаш, электрон тижорат, таълим технологияси, маҳсулот тавсифи соҳаларида эришилган катта маълумотли ахборотларни ҳаётга тадбиқ қилиш масалалари кўрилади. Унда исроиллик 30 дан зиёд олим ва мутахассислар иштирок этадилар.

ЎзМУда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Исроил халқаро амалий анжуманида “Илм, Технология, Таълим, Математика, Медицина” (Science+Technology +Education+Mathematics+Medicine) мавзуларида маърузалар тингланиб, бу борада тажриба алмашилади. Чунончи, қатор соҳаларда комплекс анализ, потенциаллар назарияси, математик моделлаштириш масалалари, инновацион ривожланиш тенденциялари, замонавий рақамли технологиялар, таълим ва тиббиёт соҳаларидаги муаммолар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Исроил Холон технологиялар институти ўртасида 2018 йил 4 июлда имзоланган ҳамкорлик шартномасига асосан ўтказилаётган мазкур анжумандан кўзланган мақсад: рақамли технологиялар, таълим, математика медицина соҳалари билан шуғулланувчи икки давлат мутахассислари ҳамкорлигини янада такомиллаштириш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Анжуман давлат илмий-техник ва халқаро илмий хамкорлик дастурлари билан боғлиқ ҳолда ўтказилади.

Мазкур анжуман мамлакатимизда фаннинг устивор йўналишлари бўйича илмий-техник дастурларини амалга ошириш, илм-фан йўналишида халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш ва ёш олимларни соҳага жалб қилиш ҳамда уларни соҳанинг етук мутахассислари билан алоқаларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

Илмий анжуманда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, мамлакатимиздаги қатор олий таълим муассасалари вакиллари, ёш олимлар, мутахассислар, катта илмий ходим-изланувчилар ва магистрантлар иштирок этишлари кўзда тутилмоқда.


ЎзМУ Ахборот хизмати 

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari