ЖУРНАЛИСТИКА ФАКУЛТЕТИ ФАОЛЛАРИ ҲАРБИЙЛАР БИЛАН

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти нафақат олий ҳарбий таълим муассасалари,  балки юртимиздаги ўқув даргоҳлари орасида бой тарихи,  шонли анъаналари билан ўзига хос обрўга эга таълим муассасаси ҳисобланади. 



Мазкур билим юртида Ҳаво-десант қўшинлари тактик қўмондонлиги,  Зенит ракета қўшинлари тактик қўмондонлиги,  Махсус операция кучлари,  терроризмга қарши курашиш бўлинмалари тактик қўмондонлиги ҳамда Зирхли танк қуроллари ва техникаси тактик муҳандислиги йўналишлари бўйича юқори малакали офицерлар тайёрланмоқда.  



Ўзининг бир асрлик тўйи арафасида турган бу олийгоҳда бутун “14-январ – Ватан ҳимоячилари куни” кенг нишонланмоқда.  Табдирда ЎзМУ журналистика факултети доценти Шавкат Миралимов ҳам иштирок этди.  Университет вакили ҳарбийларимизга жамоа табригини йетказди ҳамда уларнинг шарафли ва машаққатли касбларини адо этишда,  ватан ҳимоясида куч-ғайрат ёр бўлишини тилади.  Келгусида бу икки даргоҳ ўртасида амалий ҳамкорликларни янада кенгайтириш масалалари келишиб олинди.
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari