Тонги бадантарбия — саломатлик гарови




Япония ва Жанубий Кореяда давлат идоралари ходимлари эрталаб ишни ўн дақиқа гимнастика машқлари билан бошлар экан. Бу билан иш коэффицентини 70 фоизгача кўтарилиши исботланган. Тонгда 15 дақиқа бадантарбия қилган кишининг хотираси ўткирлашади, ақли ва кўзи равшанлашиб, ҳаракат-таянч тизими фаолияти яхшиланади.  Ошқозон-ичак касалликларидан ҳам узоқ юради. Бир сўз билан айтганда, эрталабки бадантарбия соғлом авлод пойдеворидир.



Айни шу пойдеворни мустаҳкамлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 июнда “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли Қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса, ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши ва бу орқали ёшларда ўз иродаси, кучи ва имкониятларига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, мардлик ва ватанпарварлик, она Ватанга садоқат туйғуларини камол топтириш, шунингдек, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ишларини тизимли ташкиллаштириш ҳамда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 



Қарор ижроси юзасидан ЎзМУ талабалар иштирокида бахорнинг илк кунларидан эрталабки бадан тарбия машғулотлари ўтказилиб келинмоқда. Эрталабки бадан тарбия жараёнида 12 факультетдан хар куни 1000 яқин талаба иштирок этмоқда. Ўтказилаётган бадан-тарбия машғулотлари талабалар учун тоза ҳавода иммунетини ошириб, турли касалликлардан ҳоли бўлишига катта хисса қўшмоқда.
 
Эркин АБДУСАТТОРОВ,
ЎзМУ ахборот хизмати


Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari