Эдуард Якубов бошчилигидаги Холон технологик институти делегацияси расмий ташриф билан УзМУда.


Бугун 14 ноябр куни Ўзбекистон Миллий университетига Эдуард Якубов бошчилигидаги Холон технологик институти делегацияси келди.   Жорий йилнинг июн ойида ушбу институт билан ҳамкорликда ЎзМУ қошида биринчи қўшма факультет очилган эди. 

Учрашувни ЎзМУ ректори Марахимов Авазжон Рахимович қуйидаги сўзлар билан очиб берди.  

«Ўзбекистон Миллий Университети бу бизнинг умумий уйимиз биз сизларни қадрдон университетимизда кўришдан хурсандмиз. Мен Эдуард Якубов бизнинг университетнинг битирувчиси эканлигидан фахрланаман. Бундай қушма факултетнинг очилиши бу - мамлакатимиз ёшлари учун хорижий мутахасислардан сабоқ олиш учун қулай имкониятдир.   Бу қўшма факультет Ўзбекистонда илм фаннинг ривожланишига ўз хиссасини қўшади.»

Учрашувда Холон технологик институти президенти Эдуард Якубов қуйидагиларни сўзлади. «Мен бу университетга биринчи марта бундан 50 йил олдин келгандим. Бугун яна бу ердалигимдан бахтлиман.   Мен бу университетдан ва ўқитувчилардан ва ушбу мамлакатдан жуда миннатдорман! 

Бизнинг университетимиз 30 давлатдаги 80 дан ортиқ илм даргохлари билан ҳамкорлик қилади. Лекин бизнинг энг катта ютуғимиз бу ЎзМУ билан ҳамкорликдаги факультетнинг очилишидир.   Бу йил биз Вена университети билан хам қўшма факультет очдик бундан «Тошкент-Исроил-Вена» халқаро учбурчаги юзага келди. Мен хохлардимки бизнинг профессорларимиз Ўзбекистондаги талабаларнинг битирув малакавий ишларига раҳбарлик қилишса. Мен барча хохловчи талабаларни Холонда ўқишга таклиф қиламан». 

Ўз нутқларининг сўнгида Эдуард Якубов ва Авазжон Марахимовлар бир бирлариги самимий тилаклар билдиришди. 

Учрашувдан сўнг делегация аъзолари, жумладан, Холон технологик институти профессорлари қўшма факультет талабалари учун бир қатор маърузалар ўқидилар.  

Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari