Ўз уйингни ўзинг асра


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Математика факультети 12 ТТЖда “Диний экстрамизм, терроризм ва миссионерликнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров,Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги “Маънавият ва маърифат” маркази мутахассиси Шаҳзод Рахмонов, Олмазор тумани ИИОФМБ 9-сонли “Университет” маҳалласи профилактика катта инспектори, подполковник Aзиз Машрапов, 9-сонли ИИБ профилактика катта инспектори, лейтенант Баҳодир Қудратов ва ётоқхонада истиқомат қилувчи талабалариштирок етди.

Дастлаб  “Ёшлик” талабалар шаҳарчаси ҳокими Қаҳрамон Шоназаров сўзга чиқиб, ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарга эга бўлиши, истеъдодли йигит-қизларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда турли ёт ғоялар таъсиридан асраш, диний экстремизм ва фундаментализм, ақидапарастлик ҳамда миссионерликка қарши курашиш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бирига айланганлиги, ёшларни турли оқимларга қўшилиб кетмаслиги учун уларни огоҳликка чақириш, уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш зарур эканлигини таъкидлади.

Олмазор тумани ИИОФМБ 9-сонли “Университет” маҳалласи профилактика катта инспектори, подполковник Aзиз Машрапов, ҳамда лейтенант Баҳодир Қудратов ҳам сўзга чиқиб, ҳозир инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда яшаётганлигимиз, айни пайтда ер юзининг қайси чеккасида қандай воқеа юз бермасин, бу ҳақда дунёнинг бошқа чеккаси зудлик билан хабар топиши ҳеч кимга сир эмаслиги, глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётгани ҳақида гапириб, ана шундай таҳликали бир пайтда мамлакатимизда тинчлик, барқарорлик ҳукм сураётганлиги, ёшларимиз тинчликнинг қадрига йетиши, юртимизда ёшлар учун яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланишлари лозимлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Тадбир сўнгида талаба-ёшлар ўз фикр мулоҳазаларини билдириш баробарида, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олди.

Фахриддин АБДУЛБОҚИЕВ,

12 ТТЖ тарбиячи-педагоги

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari