Колумбия университетининг (AҚШ) мутахассислари ЎзМУда


Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида УНИCЕФ ва ЎзМУ лойиҳаси доирасида Колумбия университетининг (AҚШ) мутахассислари томонидан "Халқаро стандартларга асосланган ижтимоий ишчиларни ўқитишни такомиллаштириш" лойиҳаси доирасида "Компекс жароҳатлар билан ишлаш" мавзуида учта циклдан иборат тренинг ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Тошкент шаҳар ИИБ, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази, Республика “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази, Самарқанд давлат университети, Наманган давлат университети, ЎзМУ Ижтимоий фанлар факултети Ижтимоий иш кафедраси ўқитувчи ва ходимлари ҳамда Ижтимоий иш кафедраси магистрантлари иштироқ этди.

Тренингда болага шикаст етказиш, травматик синдром, ёрлиқ (стигма) ва стереотиплар, аҳолининг заиф гуруҳлари билан ишлашда дискриминацияни олдини олиш, ишларни бошқариш, кам таъминланган оилалар билан ишлаш, оилалар билан самарали ижтимоий ишлашнинг асосий кўникмалари каби долзарб муаммоларни қамраб олди.

Ушбу лойиҳанинг экспертлари сифатида проф. Ганиева Маърифат, доцент Латипова Нодира, доц. М.Х.Карамян ҳамдаВиктория Aлексеева таклиф этилди.

Бу лойиҳа давомида Ижтимоий иш мутахассисларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурлари ишлаб чиқилган ҳамда "Оилалар ва болалар билан ижтимоий иш амалиёти" тренингининг модуллари ишлаб чиқилмоқда. Ушбу тренингни ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва ўқитиш бўйича ЎзМУни минтақавий марказга айлантириш режалаштирилган.

                                        Раҳмонали ТУРСУНОВ,

ЎзМУ Ижтимоий фанлар факультети декани ўринбосари
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari