УРУШ ФАХРИЙЛАРИ ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ



Президентимизнинг 2019 йил 23 апрелдаги «Хотира ва кадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан бутун Республикамиз бўйлаб турли тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Мазкур сана муносабати билан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессор-ўқитувчилари – Аброр Хидиров ва Муродилла Хайдаровларлар университетда фаолият олиб борган уруш қатнашчилари – профессор Абдулла Аюпов ва доцент Ширинбой Оразимбетов ҳолидан хабар олди.

Улар фашизмга қарши кечган беаёв жангларда ватанпарварлик ва жасорат намуналарини кўрсатган. Шу билан бирга урушдан кейин узоқ йиллар илмий-педагогика соҳасида меҳнат қилиб, айни чоғда эъзозу ардоқда ҳаёт кечирмоқда.


Нуроний отахонлар суҳбатда суронли уруш йиллари, олис юртлардаги қонли жанглар ҳақида сўзлаб, бугунги тинч-осойишта кунлар учун шукрона айтиб, ёшлар тинчликни қадрлаб, уни ҳимоя қилиши, юрт равнақи ва фаровонлиги йўлида ҳалол хизмат қилиши уларнинг энг асосий бурчи эканлигини алоҳида таъкидладилар.

– Шу кунларга етказганига шукр, – дейди 97 ёшни қаршилаган Абдулла бобо Аюпов. – Президентимизнинг биз, уруш қатнашчиларига кўрсатаётган ғамхўрлиги умримизга умр қўшмоқда. Илоҳим, уруш ҳеч қачон қайтмасин, биз кўрган кунларни бошқа ҳеч ким кўрмасин. Юртимиздаги тинчликка, халқимиз фаровонлигига кўз тегмасин.


9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган бу каби эътибор ва ғамхўрлик, ёшларнинг ҳурмат ва эҳтироми мамлакатимизда инсон манфаати, шаъни ва қадр-қиммати ҳамма нарсадан устун эканини яна бир карра намоён этмоқда.

ЎзМУ Ахборот хизмати

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari