“Меҳр – дунё устуни”


Инсон яратилибдики у доим меҳр-муҳаббатга ташна,  унга талпиниб яшайди.  Меҳр – дунё устини деб бежиз айтишмаган.  Зеро,  меҳрдан фақат яхшилик ва ибрат оламиз.  2018-йилнинг 4-декабр куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Хорижий филология факултети раҳбарияти ва фаол талабалари томонидан Олмазор тумани 100-сонли мактаб интернатида  кўтаринки руҳда ўтказилган тадбирда имконияти чекланган интернат мактаб ўқувчиларига Хорижий филология факултетининг фаол талабалари томонидан тайёрлаб келинган шўх куй-қўшиқлар ва қизиқарли саҳна кўринишлари намойиш этилди.  Шунингдек,  талабалар томонидан чин кўнгилдан  хайрия – эсталик  совғалар ва ширинликлар улашилди ва имконияти чекланган  болаларнинг олам-олам қувончига сабабчи бўлди.
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari