Маданий ва маърифий тадбирлар

Ёшлар ҳуқуқлари БМТ ҳимоясида
Ёшлар ҳуқуқлари БМТ ҳимоясида
21.02.2019

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция лойиҳаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Унда университетнинг барча факультетларидан фаол талабалар иштирок этдилар. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ИШЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ИШЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ
18.02.2019

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университети билан яқин ҳамкорликда мамлакатда ижтимоий ишчиларни тайёрлашни кенгайтириш ва касбга йўналтириш бўйича янги дастурни ишлаб чиқди. 
"Ўзбекистонда таълимни такомиллаштириш ва ижтимоий меҳнат амалиётини такомиллаштириш" деб номланган дастур ЮНИСЕФ кўмагида Ўзбекистон Миллий университети томонидан амалга оширилади.  Коллеж университети (Ню-Йорк) мутахассислиги бўйича билимларни этказиб бериш.  Дастур ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни ижтимоий муҳофаза қилиш учун ижтимоий ишчи касбини ривожлантириш учун қарор қабул қилувчилар,  ижтимоий иш тадқиқотчилари ва амалиётчиларни бирлаштиради. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Яхши таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди
Яхши таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди
16.02.2019

2019 йилнинг 16 февраль куни пойтахтнинг 25 нафар профессор-олимлари

республика Маънавият ва маърифат марказининг автобусида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси билан бевосита мулоқотга отландилар.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
  
ОДАМ САВДОСИ ДАВР - МУАММОСИ
ОДАМ САВДОСИ ДАВР - МУАММОСИ
13.02.2019

2019 йил 13 февраль куни университет асосий биноси Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида “Одам савдоси давр - муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Нажмиддин Қодиров, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ ходими майор Муборак Анарбоева, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ инспектори капитан Салоҳиддин Салимжонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи  Аброр Хидиров, ҳамда барча факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ва 125 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда Одам савдоси – инсон ҳаёти, эркинлиги, ҳақҳуқуқини поймол этиш, унинг тақдири ва келажагини оёқ ости қилишдек жирканч жиноят эканлиги ҳақида гапирилди. ХХ асрнинг сўнги чорагига келиб Европа давлатларида одам савдоси жинояти кескин ортди. Бугун дунёда кечаётган жараёнлар инсонларни ҳар дақиқа огоҳликка чорламоқда. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
"Навоий ва Бобур ижодида ахлоқ ва нафосат уйғунлиги" мавзуида "назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди
13.02.2019

Ижтимоий  фанлар факультети "Этика ва эстетика " кафедрасини ташаббуси билан "Навоий ва Бобур ижодида ахлоқ   ва нафосат уйғунлиги" мавзуида "назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров ҳамда Санъат ва маданият институти қошида ташкил қилинган иқтидорли талабалардан ташкил топган "Сайқал" ижодий груҳи иштирок этди. Тадбир ўта мароқли бўлиб ўтди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
ДЕҲЛИ УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ НАВОИЙХОНЛИК КЕЧАСИНИНГ МЕҲМОНИ
ДЕҲЛИ УНИВЕРСИТЕТИ ПРОФЕССОРИ НАВОИЙХОНЛИК КЕЧАСИНИНГ МЕҲМОНИ
12.02.2019

12 феврал куни Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ўзбек мумтоз адабиётининг икки забардаст вакили – ғазал мулкининг султони Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
БАРҲАЁТ - НАВОИЙ
БАРҲАЁТ - НАВОИЙ
09.02.2019

Дину давлат ҳомийси,  миллат пушти паноҳи,  туркий адабиётнинг  пўлат дарғадаси бўлган ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг  578-йиллиги  университет  майдони узра эрта тонгдан муножот куйи  билан бошланди.  Ташкилий  акция,  "Navoiy Day",  "G‘azal challange ",  турли учрашувлар,  мушоира кечаллари  шаклида давом этди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Талабалар Алишер Навоийдан сабоқ олдилар
Талабалар Алишер Навоийдан сабоқ олдилар
09.02.2019

Сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий ҳазратлари таваллуд топган кун – 9 февраль эрта тонгидан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети талабалари ўқув даргоҳларига мумтоз қўшиқлар садолари остида кириб келдилар. Университет бош биноси ва ҳар бир факультет ҳовлисига ўрнатилган радиокарнайлардан Алишер Навоий ғазаллари ижросида куйланган мумтоз ашулалар янграб турарди. Бу бетакрор оҳанглар оғушида завқ-шавқ ила аудиторияларга кирган барча факультетлар талабаларига биринчи дарс – “Алишер Навоий сабоқлари” мавзуида бўлди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Озод ва обод Ватан меъмори қалбимизда мангу яшайди
Озод ва обод Ватан меъмори қалбимизда мангу яшайди
30.01.2019

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Талабаларнинг ижтимоий медиа ва маданият маркази”да “Озод ва обод Ватан меъмори қалбимизда мангу яшайди” мавзуида хотира кечаси ўтказилди. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Биринчи Президентимиз хотираси талабалар қалбида барҳаёт
Биринчи Президентимиз хотираси талабалар қалбида барҳаёт
30.01.2019

Ҳар йили Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таваллуд топган сана – 30 январь куни кенг нишонланиб, 2 сентябрь куни Хотира куни сифатида ёд этилиши ўзига хос маърифий анъанага айланмоқда. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 5-Талабалар турар-жойида она Ватанимиз мустақиллиги асосчиси, Биринчи Президентимиз таваллудининг 81 йиллигига бағишланган хотира кечаси ташкил этилди. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
“ШОА – Холокост. Одам шуни қила оладими?“
“ШОА – Холокост. Одам шуни қила оладими?“
28.01.2019

Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида халқаро Холокост қурбонлари хотираси кунига бағишланган тадбир ўтказилди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Мактаб ўқувчилари таассуроти бир олам
Мактаб ўқувчилари таассуроти бир олам
25.01.2019


Болаликда олинган билим тошга ўйиб ёзилган каби мустаҳкам бўлади, деб бежиз айтишмаган. Бугунги ўсмир-ёшлар эртага университет талабаси, турли соҳа соҳиблари бўлишини назарда тутсак, демак, уларнинг таълим-тарбияси учун ҳар биримиз масъулмиз. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети “Йўл харитаси”да пойтахт шаҳримиз мактаблари билан ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Тараққиётимиз дастурамали
Тараққиётимиз дастурамали
23.01.2019

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Тошкент шаҳар кенгаши ташаббуси билан ўтказилган “Мурожаатнома – мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали” мавзуидаги давра суҳбатида бу ҳақда атрофлича сўз юритилди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Тинчлик – энг олий неъмат
Тинчлик – энг олий неъмат
21.01.2019

Ҳаёт неъматлари орасида энг олийси – тинчлик! 
Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ҳаракатлар стратегияси залида “Тинчлик энг олий неъмат” ва “Исломда экстремизм ва терроризмга ўрин йўқ” мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмайди
Ҳуқуқбузарликка йўл қўйилмайди
20.01.2019

Бузғунчиларга жазо беришдан кўра вақтлироқ унинг олдини олиш минг карра маъқулроқдир. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида бўлиб ўтган “Ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва жиноятчиликни бартараф этиш” мавзусидаги давра суҳбатида шу ҳақда сўз борди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
 
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari