Хитой Фанлар Академияси делегацияси Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди.

Бугун Хитой Фанлар академияси Президенти Бай Чунли (Bai Chunli) бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистон Миллий университетига ташриф буюрди. Делегацияни Ўзбекистон Миллий университети ректори Авазжон Марахимов қабул қилди. 
Учрашув давомида Ўзбекистон Миллий университети ва Хитой Фанлар академияси университети ўртасида Илмий, таълим ва техник ҳамкорликни ривожлантириш бўйича шартнома имзоланди.




Ушбу ҳамкорлик шартномаси доирасида Ўзбекистон Миллий университети базасида қўшма Ўрта-Осиё Фан ва Таълим марказини ташкил этиш, бакалаврлар учун қўшма ўқув дастурлари, 1+1 қўшма магистрлик дастурлари жорий этиш ҳамда икки томонлама қўшма диплом беришни жорий этишга келишиб олинди. 

Марказда физика, кимё ва биология соҳасида кенг ҳамкорлик қилинади.Ёш олимлар ва тадқиқотчиларнинг илмий изланишлари учун барча шарт-шароитлар яратилади. Бундан ташқари Хитой университетлари магистратура ва докторантурасида ўқиш учун тайёрлов курслари ташкил этилади.




Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari