Воқеалар

Ёшлар ҳуқуқлари БМТ ҳимоясида
Ёшлар ҳуқуқлари БМТ ҳимоясида
21.02.2019

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида БМТнинг “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги конвенция лойиҳаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. 
Унда университетнинг барча факультетларидан фаол талабалар иштирок этдилар. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
БИРИНЧИ ЎЗБЕК РЕКТОРИ
БИРИНЧИ ЎЗБЕК РЕКТОРИ
19.02.2019

Аср тенгдоши бўлган Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети тарихи зарварақларига номлари зарҳал ҳарфлар билан битилган улуғ сиймолар жуда кўп. Нафақат университетимиз, балки, мамлакатимиз олий таълим муассасалари тарихида биринчи ўзбек ректори сифатида ёрқин из қолдирган шундай сиймолардан бири – буюк жадид бобомиз Мунаввар қори Абдурашидхон ўғлидир.

Батафсил Университет
Истиқболли учрашув
Истиқболли учрашув
19.02.2019

Ўзбекистон Миллий университетида  бир гуруҳ кореалик делегация – Таеквандони тарғиб қилиш жамғармаси  вакиллари  кутиб олинди. Жамғарма раиси  Санг Вук Ли бошчилигидаги делагация таркиби :  илмий тадқиқот идораси менежери Ким Хюн-Ву, Канг Сеук Ким, таеквандо таълими тарғибот фонди вакили Жунг Со Лим . 


Батафсил Университет
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ИШЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ
ЎЗБЕКИСТОНДА ИЖТИМОИЙ ИШЧИЛАРНИ ТАЙЁРЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ
18.02.2019

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий университети билан яқин ҳамкорликда мамлакатда ижтимоий ишчиларни тайёрлашни кенгайтириш ва касбга йўналтириш бўйича янги дастурни ишлаб чиқди. 
"Ўзбекистонда таълимни такомиллаштириш ва ижтимоий меҳнат амалиётини такомиллаштириш" деб номланган дастур ЮНИСЕФ кўмагида Ўзбекистон Миллий университети томонидан амалга оширилади.  Коллеж университети (Ню-Йорк) мутахассислиги бўйича билимларни этказиб бериш.  Дастур ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни ижтимоий муҳофаза қилиш учун ижтимоий ишчи касбини ривожлантириш учун қарор қабул қилувчилар,  ижтимоий иш тадқиқотчилари ва амалиётчиларни бирлаштиради. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
ЎзМУ шаҳар ташқарисига кўчирилмайди!
ЎзМУ шаҳар ташқарисига кўчирилмайди!
17.02.2019

Баъзи ижтимоий тармоқларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университетларининг шаҳар ташқарисига кўчирилиши мумкин, деган хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу гап-сўзлар асоссиз эканини маълум қилди! Яшасин пойтахт шаҳримизнинг одил ҳокими, дейди Дониш домла. Бамисоли жаннатга айлантирилаётган Талабалар шаҳарчаси ҳам ўзимизга — улуғ устозлар-у умидли ёшларимизга буюради! Улар шунга яраша илму маърифатни давом эттириб, то абад она Ватанимизнинг юксалиши, тараққий этиши йўлида курашаверадилар!

Батафсил Университет
Яхши таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди
Яхши таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди
16.02.2019

2019 йилнинг 16 февраль куни пойтахтнинг 25 нафар профессор-олимлари

республика Маънавият ва маърифат марказининг автобусида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ тумани аҳолиси билан бевосита мулоқотга отландилар.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
Аждодлар жасорати – авлодлар мероси
Аждодлар жасорати – авлодлар мероси
16.02.2019

Ўтмишда ўнлаб, юзлаб буюк аждодларимизнинг биз учун ҳам ибратли ишлари ва улар қолдирган бой мерослари ҳақида ҳамиша фахрланиб гапирамиз. 
Юртимиз тинчлиги ва осойишталиги йўлида уззу кун сергак бўлиб хизмат қилаётган ҳарбий қисмлардан бирида ўтказилган ижодий учрашувда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Журналистика факультети доценти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси Тўлқин Эшбекнинг Мунаввар қори Абдурашидхонов ҳаёт йўли ва ижодиги бағишланган “Аждодлар жасорати – авлодлар мероси” мавзуидаги маърузаси тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди. 

Батафсил Университет
2005 йил. “Вузгородок”. Шавкат Мирзиёев имконсизликда имкон топган эди
2005 йил. “Вузгородок”. Шавкат Мирзиёев имконсизликда имкон топган эди
15.02.2019

Халқ орасида “вузгородок” номи билан машҳур маскан пойтахтнинг мўъжазгина

жойини эгаллаган бўлса-да, унинг довруғи мамлакатнинг ҳар бир бурчагига етиб борган, десак, адашмаймиз. Зотан, бугун юртимизда истиқомат қилаётган аксарият зиёлиларнинг тақдири, катта ҳаётдаги дастлабки қадамлари, ёрқин онлари айнан шу ер билан боғлиқ.

Батафсил Университет
  
ОДАМ САВДОСИ ДАВР - МУАММОСИ
ОДАМ САВДОСИ ДАВР - МУАММОСИ
13.02.2019

2019 йил 13 февраль куни университет асосий биноси Ҳаракатлар стратегияси тарғиботи залида “Одам савдоси давр - муаммоси” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда университет Ёшлар билан ишлаш бўйича проректори Нажмиддин Қодиров, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ ходими майор Муборак Анарбоева, Олмазор тумани ИИОФМБ 1-ИИБ инспектори капитан Салоҳиддин Салимжонов, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи  Аброр Хидиров, ҳамда барча факультет маънавий-маърифий ишлар бўйича декан ўринбосарлари ва 125 нафар талаба-ёшлар иштирок этишди. Тадбирда Одам савдоси – инсон ҳаёти, эркинлиги, ҳақҳуқуқини поймол этиш, унинг тақдири ва келажагини оёқ ости қилишдек жирканч жиноят эканлиги ҳақида гапирилди. ХХ асрнинг сўнги чорагига келиб Европа давлатларида одам савдоси жинояти кескин ортди. Бугун дунёда кечаётган жараёнлар инсонларни ҳар дақиқа огоҳликка чорламоқда. 

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
"Навоий ва Бобур ижодида ахлоқ ва нафосат уйғунлиги" мавзуида "назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди
13.02.2019

Ижтимоий  фанлар факультети "Этика ва эстетика " кафедрасини ташаббуси билан "Навоий ва Бобур ижодида ахлоқ   ва нафосат уйғунлиги" мавзуида "назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ хофизи Оролмирзо Сафаров ҳамда Санъат ва маданият институти қошида ташкил қилинган иқтидорли талабалардан ташкил топган "Сайқал" ижодий груҳи иштирок этди. Тадбир ўта мароқли бўлиб ўтди.

Батафсил Маданий ва маърифий тадбирлар
 
Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari