Республика миқёсида илмий конференция ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистиканинг замонавий муаммолари” мавзусида республика миқёсидаги  илмий конференция ҳақида

 

АХБОРОТ ХАТИ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 133-Ф сонли фармойиши  билан тасдиқланган 2019 йилда халқаро ва республика миқёсидаги илмий ва илмий-техникавий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар, ва бошқа илмий ҳамда илмий-техник тадбирларни ўтказиш режаси ижросини таъминлаш мақсадида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг В.И.Романовский номидаги Математика Институти билан ҳамкорликда 2019 йил 30 апрел ва 1 май кунлари “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистиканинг замонавий муаммолари” мавзусида республика миқёсидаги  илмий конференция ўтказилади.

 

Республика миқёсидаги илмий конференцияда қатнашиш учун Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика ҳамда унга алоқадор соҳаларнинг мутахассислари, барча илмий тадқиқот муасссасалари ва олий ўқув юртларининг профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, докторант ва магистрлар  таклиф этилади.

 

Конференциянинг мақсади:Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика ҳамда унга турдош  соҳаларнинг олимлари ва мутахассислари орасида ҳамкорликни кенгайтириш, янги илмий натижалар ва усулларни муҳокама қилиш имкониятини яратиш, ёш олимларни соҳага жалб қилиш ҳамда уларни соҳанинг етук мутахассислари билан алоқа­лари­ни янада мустаҳкамлаш имкониятини яратишдан иборат.

 

 Конференцияда қуйидаги йўналишлар бўйича секциялар иш олиб бориши кўзда тутилган:

--- Тасодифий миқдорлар ва тасодифий векторларни қўшиш назарияси;

--- Функционал фазоларда лимит теоремалар;

--- Статистиканинг асимптотик масалалари;

--- Амалий статистика;

--- Молиявий ва актуар математика ҳамда турдош йўналишлар;

--- Математика ўқитишнинг долзарб муаммолари. 

 

Тезисларни (мақолаларни) расмийлаштириш учун талаблар:

Конференцияга тақдим этилаётган тезис(мақола)лар ўзбек, рус ёки инглиз тилларида ёзилиши мумкин. Мақолалар LaTEX математик матн муҳарририда тайёрланиши ҳамда мақоланинг LaTEX ва PDF форматлардаги электрон варинатлари probabilityconf2019@mail.ru  электрон манзилига 2019 йил 1 апрелгача жўнатилиши лозим. Мақоланинг PDF кўринишдаги ҳажми 4 бетдан ошмаслиги зарур.

 

Мақолалар белгиланган талаблар асосида қатъий тайёрланиши ва хатосиз ёзилиши зарур. Тайёрланган мақоланинг мазмунига муаллиф шахсан жавобган ҳисобланади. Ташкилий қўмита юқоридаги талабларга жавоб бермаган ва конференция йўналишларига мос келмаган мақолалар рад этилиши мумкин.

 

Ташкилий қўмита манзили:

100174, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Университет кўчаси 4, ЎзМУ, Математика факультети, 308- хона, “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика” кафедраси.

 

Тезис ва анкета электрон шаклида қуйидаги probabilityconf2019@mail.ru электрон манзилга юбориш мумкин.Анкета MicrosoftWordформатида алоҳида файлда юборилиши зарур.

 

Республика илмийконференция материаллари тўплами нашр қилиниши режалаштирилган.

 

Масъул ходим: Абдумажид Бегматов. 

Тел. +998 94 686 01 99 

 

Конференция иштирокчисининг анкетаси

Фамилия, исми, шарифи____________________________________________

Илмий даражаси___________________________________________________

Илмий унвони______________________________________________________

Иш жойи__________________________________________________________

Иш жойи манзили__________________________________________________

Эгаллаб турган лавозими_____________________________________________

Телефон рақами_____________________________________________________

Факс_____________ 

е-mail_____________________________________________

Конференциядаги маърузанинг номи _________________________________

Қайси йўналишга мослиги (секция)____________________________________

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari