ДИТД доирасидаги (амалий, инновацион) танловнинг 7-тури эълон қилинади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2021 йилларга мўлжалланган амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар ҳамда долзарб тематик тадқиқотлар танловини эълон қилади. 





Инновацион ривожланиш вазирлиги Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилиши 2019-2021 йилларга мўлжалланган амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар ҳамда долзарб тематик тадқиқотлар бўйича илмий-тадқиқот грантлари танловининг VII турини қуйидаги фан йўналишлари бўйича эълон қилади:

1.Филология, психология ва педагогика фанлари
2.Тиббиёт фанлари
3.Фармакология и фармацевтика фанлари
4.Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари
5.Кимёвий технология ва нанотехнология
6.Техника фанлари

Долзарб тематик тадқиқотлар бўйича:

“Фавқулодда вазиятлар профилактикаси, уларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш масалалари”.
   Танлов шартлари (ўзбек тилида)
    Танлов шартлари (рус тилида)
   
Лойиҳа муқоваси

Амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар ҳамда долзарб тематик мавзулар бўйича танловлар мунтазам эълон қилиб борилади.
Амалий илмий-техник лойиҳалар ва инновацион ишланмалар танлови топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Президентнинг республика ҳудудларига ташрифлари, маъруза ва нутқларида белгиланган вазифалар, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва йиғилиш баённомалари топшириқлари ҳамда давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ҳокимият органлари таклиф ва тавсияларидан келиб чиқиб республика иқтисодиёти тармоқ ва соҳаларини инновацион ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ва вазифалари асосида шакллантирилган. 
Тақдим этилган амалий ва инновацион лойиҳалар www.fan-portal.uz веб-саҳифаси орқали электрон рўйхатдан ўтказилиши шарт.

Электрон рўйхатдан ўтмаган, белгиланган талаблар асосида шакллантирилмаган, танлов мавзуларидан ташқари мавзуларда топширилган амалий ва инновацион лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.

Қоғоз шаклда тақдим этилган лойиҳалар илмий-тадқиқот институтлари илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосарлари, олий таълим муассасаларининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректорлари томонидан тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари имзолаган йўлланма хати асосида қабул қилинади.

Лойиҳа матни А4 форматдаги стандарт қоғоз варағининг икки томонида жойлашиши ва қоида тариқасида, 1,15 қатор оралиғида ёзилиши лозим. Ҳар бир бет юқоридан ва пастдан 2 см; чапдан 3 см; ўнгдан 1,5 см ҳошияга эга; хатбоши 1,27 см га тенг ва бир хилда бўлиши лозим.

Матнни компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 12 ўлчамли шрифтдаги «Мiсrоsоft Wоrd» матн редакторидан фойдаланиш тавсия қилинади.
Бетлар титуль варағидан бошлаб охирги вараққача изчил кетма-кетликда рақамланади. Бетнинг тартиб рақами варақнинг пастки ўнг бурчагида 2 рақамидан бошлаб ёзилади. Титуль варағига 1 рақами қўйилмайди.
Лойиҳа ҳар бир талаб қилинган ҳужжати ва бошқа таркибий қисмлари янги бетдан расмийлаштирилади.
Лойиҳа раҳбари ва иштирокчиларининг мезонларда талаб қилинган илмий ишлар рўйхати (охирги 3 йил давомидаги нашрлар қуйидаги хронологик тартибда келтирилиб, изчил кетма-кетликда рақамланади: монография; патент; илмий мақола; илмий тўпламлар ва бошқа нашр ишлари) 3.4-шаклга қатъий риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилади ва муаллиф, илмий котиб томонидан имзоланади ва ташкилот муҳри билан тасдиқланади.
Электрон рўйхатдан ўтказилган амалий ва инновацион лойиҳалар 2019 йилнинг  16 апрелига қадар шанба ва якшанба кунларидан ташқари ҳар куни соат 10:00 дан 18:00 гача вазирлик биносида қабул қилинади.
Тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиат) йўл қўйилмаганлиги, талаб даражасида шакллантирилганлиги, танлов мавзусига мослиги бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 июлдаги ПҚ-3855-сон Қарорига мувофиқ давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган амалий ва инновацион тадқиқотлар натижалари улар якунланганидан сўнг тўлиқ тижоратлаштирилиши шарт.
Тақдим этиладиган лойиҳаларга тегишли вазирликлардан лойиҳа мавзуси, унинг бажарилиши ва ундан кутилаётган натижалар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг тармоқ ва соҳаларини ривожлантириш учун зарурлиги таъкидланган ҳамда ташкилот Илмий (илмий-техник) кенгашлари томонидан тавсия этилганлиги ҳақидаги қароридан кўчирма илова қилиниши лозим.
Танлов ўтказилишининг объективлиги, адолатлилиги ва шаффофлигини таъминлаш мақсадида лойиҳаларни қабул қилиш, экспертизасини амалга ошириш, махсус белгиланган хоналарда видеокузатув воситалари (камералар) орқали ёзиб олинади.
Тақдим этилган лойиҳалардаги маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги ҳамда танлов ғолиблари томонидан илмий-техник лойиҳаларнинг натижадорлиги, тижоратлаштириш даражаси, танлов дастурлари вазифаларида белгиланган, кутилаётган натижаларни тўла ва ўз вақтида сифатли бажарилишига илмий лойиҳа раҳбарлари, илмий лойиҳани бажарувчи ташкилот раҳбарлари ва тегишли юқори ташкилотлар масъул ходимлари жавобгар ҳисобланадилар.
Белгиланган муддатда фан йўналишлари бўйича электрон ва қоғоз шаклларда тақдим этилмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди.
Танловга битта лойиҳа келиб тушган тақдирда танлов ўтказилмайди.
 
Маълумот учун телефон: (71) 203 32 32

Манба: mininnovation.uz

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari