Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.30.05.2018.I.01.11 - рақамли Илмий кенгаш

2019 йил 29 январь куни соат 14-00 да Ўзбекистон Миллий университетининг Иқтисодиёт факультети биноси, 4-қават, Мажлислар залида Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.30.05.2018.I.01.11 - рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинарда Тошкент Давлат иқтисодиёт университети докторанти Мамбетжанов Қаҳрамон Қурбандурдиевичнинг 08.00.01 – “Иқтисодиёт назарияси” ихтисослиги бўйича фан доктори  (Doctor of Science) илмий даражасини олиш учун ёзилган “Иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришда ялпи ички маҳсулотни ҳисоблаш услубиётини такомиллаштиришнинг назарий жиҳатлари” мавзусида докторлик диссертацияси  ҳамда Бухоро Давлат университети мустақил-изланувчиси Хидирова Гавҳар Рустамовнанинг 08.00.12-“Минтақавий иқтисодиёт” ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун бажарилган “Бухоро вилоятида туризм бозорини ривожлантириш механизмини такомиллаштириш” мавзусидаги диссертация иши муҳокамаси бўлиб ўтади.


Илмий семинар котиби

Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari