Илмий-техник кенгаш низоми

ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИНИНГ

ИЛМИЙ-ТЕХНИКАВИЙ КЕНГАШ

НИЗОМИ

I.Умумий қоидалар:

 1.1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил    7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича харакатлар стратегияси тўғрисида”ги NПФ-4947-сон  Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги “Иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3698-сонли ва 2018 йил 14 июлдаги “Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3855-сонли қарорлари ҳамда Олий ва ўрта таълим вазирлигининг “Вазирлик тизимида илмий-техник кенгашлар ташкил қилиш тўғрисида”ги 2015 йил 5 октябрдаги 382-сон буйруғига асосан ишлаб чиқилган. 
1.2. Илмий-техник Кенгаш университет факультетлариаро тузилади. ИТК фундаментал, Давлат илмий-техникавий, инновацион дастурларини шакллантириш ва уларни амалга ошириш ишларини ташкил этишни бошқариб боради. 
1.3. ИТК университет етакчи олимлар ва мутахассислардан ташкил топади.  Университет ИТК раиси-илмий ва инновациялар  бўйича проректор, илмий-тадқиқот бўлим бошлиғи раис муовини ҳисобланади.
1.4. ИТК Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Президент фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ҳамда ОЎМТВнинг буйруқлари асосида фаолият кўрсатади. 

 II. Илмий-техникавий кенгашнинг асосий вазифалари

     2.1. Университет  бўйича фан ва техника соҳасида долзарб муаммоларни ишлаб чиқишдаги фаолиятни бошқариш.
     2.2. Факультетлардан таклиф этилган лойиҳаларни долзарблиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш ва уларни эксперт кенгашларига тақдим этиш.
    2.3. Йўналишлар бўйича ташкил этилган дастурларни бажарилишига раҳбарлик қилиш: мувофиқлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш.
    2.4. Дастурлар татбиқини амалга ошириш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш.
    2.5. Оралиқ  ва якуний ҳисоботларни ҳамда дастурларга ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилганлигини кўриб чиқиш.
   2.6. Бажарилган дастурларни иқтисодий, ижтимоий  ва табиатни муҳофазалаш жиҳатдан баҳолаш.
   2.7. Дастурлар бажарилишида фундаментал, давлат фан ва техника дастури, инновацион кетма-кетлигини амалга оширилишини назорат қилиш.
  2.8. Дастурлар бўйича бажарилган илмий тадқиқот натижаларини Давлат илмий-техникавий фондга белгиланган шаклда (ГОСТ) тақдим этиш.

III. Илмий-техникавий кенгашнинг таркиби ва тизими

 3.1. ИТК таркиби дастурларни бажаришда иштирок этувчи университет факультетлари  етакчи олимлари ва етакчи мутахассисларидан ташкил  топади.
 3.2. ИТК раиси ва унинг таркибини университет ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. 
 3.2. ИТК таркибига унинг раиси, раис ўринбасари, илмий котиб ва кенгаш аъзолари киради. Заруратдан келиб чиққан ҳолда дастурларнинг алоҳида йўналишлари бўйича секциялар ташкил этилиши мумкин.
  3.3. ИТК раиси дастурларнинг раҳбари ҳисобланади. ИТК ташкил этиш, унинг таркибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида таклифлар киритади.
  3.4. ИТК таркиби дастурларнинг бажарилиши муддатига қараб тасдиқланади.
  3.5. ИТК қарорлари очиқ овозда  кўпчилик (50 фоиздан кўп) овоз билан қабул қилинади.

IV. Илмий-техникавий кенгашнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

    4.1.ИТК қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  4.2.Дастурларни бажарилиши бўйича университет ҳамда факультетлар  бажарилаётган  илмий-тадқиқот ишларининг бориши ҳақида ахборот олиш; 
  4.3.  Фундаментал, ДИТД, инновацион дастурларни шакллантириш;
  4.4.Заруратдан келиб чиққан холда дастурларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киртиш, айрим лойиҳалар раҳбарларини қайта тайинлаш;
  4.5.Экспрет кенгашларига дастурларга янги лойиҳалар киритиш ва айрим лойиҳаларни дастурдан чиқариш, яъни маблағ билан таъминлашни тўхтатиш ҳақида таклифлар бериши;
  4.6. Халқаро алоқаларни ташкил этиш бўйича таклифлар киритади;
  4.7. Дастурлар бажарувчиларининг оралиқ ва якуний ҳисобатлари ҳамда дастурларнинг бажарилишини бориши ҳақидаги ахборатни эшитиш;
  4.8. Фундаментал, ДИТД, инновацион кетма-кетлиги учун тугалланган лойиҳалардан  тавсиялар бериш;
 4.9. ИТК мажлислари протоколларини тасдиқлаш;
4.10. ИТК аъзолари томонидан қабул қилинадиган қарорлар бўйича тавсиялар бериш;
4.11. Мазкур Низомга асосан ИТКга тегишли масалалар бўйича қарорлар қабул қилиш;
4.12. ИТК аъзолари қуйидагиларга мажбур:
4.13. Кун тартибидаги масалаларни пухта ва ҳар томонлама кўриб чиқиш асосида қарорлар қабул қилиш;
4.14. ИТКнинг бевосита мажлисларига келишини таъминлаш;
4.15.Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқишда махфийлик шартларига риоя қилиш; 

V. Илмий-техникавий Кенгаш фаолиятини ташкил этиш тартиби

5.1. Илмий-техникавий кенгаш фаолиятини ректор буйруғи билан тасдиқланган ҳамда умумий раҳбарликни Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан амалга оширилади. 
5.2. Илмий-техникавий кенгаш ҳар бир ўқув йилига мўлжалланган режага асосан фаолият олиб бориб, мазкур режа илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор томонидан тасдиқланади. 
5.3. Илмий-техникавий кенгаш йиғилиши зарурият бўйича ҳамда камида икки ойда бир маротаба ўтказилади
5.4. Илмий-техникавий кенгаш йиғилишлари баённома билан расмийлаштирилади. 

VI. Илмий-техникавий Кенгашнинг ваколатлари
6.1. Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги бўйича фан ва техника соҳасида долзарб муаммоларни ишлаб чиқишдаги фаолиятни бошқариш;
6.2. Олий ўқув юртларидан таклиф этилган лойихаларни долзарблиги ва мақсадга мувофиқлигини баҳолаш ва уларни эксперт кенгашларига тақдим этиш.
6.3. Йўналишлар бўйича ташкил этилган дастурларни бажарилишига раҳбарлик қилиш: мувофиқлаштириш ва бажарилишини назорат қилиш;
6.4. Дастурларни татбиқини амалга ошириш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш;
6.5. Оралиқ ва якуний ҳисоботларни ҳамда дастурларга ажратилган маблағларни мақсадли ишлатилганлигини кўриб чиқиш;
6.6. Бажарилган дастурларни иқтисодий, ижтимоий ва табиатни муҳофазалаш жиҳатдан баҳолаш;
6.7. Дастурлар бажарилишида фундаментал, давлат фан ва техника дастури, инновацион кетма-кетлигини амалга оширилишини назорат қилиш;
6.8. Дастурлар бўйича бажарилган илмий тадқиқот натижаларини Давлат илмий-техникавий фондга белгиланган шаклда (ГОСТ) тақдим этиш;
6.9. Университет профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган монография ва рисолаларнинг сифати ва уларнинг мазмунини кўриб чиқиш ва белгиланган тартибда хулоса бериш. 
6.10. Белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган, плагиат сифатидаги монографиялар аниқланганда, уларнинг муаллифларига нисбатан тегишли қарор қабул қилиш;
6.11. “ЎзМУ хабарлари” журналининг фаолияти, хусусан чоп этиладиган мақолаларнинг сифати ва мазмунини назорат қилиш; 
6.12. ЎзМУ хабарлари” журналига келиб тушадиган мақолаларни таҳлил қилиб берувчи экспертлар ва профессор-ўқитувчиларни белгиланган тартибда рағбатлантириш;
6.13. ИТК қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа вазифаларни ҳам бажариши мумкин.

VII. Илмий-техникавий Кенгашда қарорлар қабул қилиш тартиби

7.1. Илмий техникавий Кенгаш қарорлари тегишли барча масалалар юзасидан очиқ овоз бериш хамда оддий кўпчиликнинг овоз бериши йўли  билан қабул қилинади.
7.2. Илмий техникавий Кенгаш мажлиси унинг аъзоларининг 2/3 қисми иштирок этганда ҳақиқий ҳисобланади.
7.3. Илмий техникавий Кенгаш мажлислари баённомалар билан расмийлаштирилади.
7.4. Илмий техникавий Кенгаш баённомалари кенгаш раиси ва унинг котиби томонидан имзоланади. 
7.5. Илмий техникавий Кенгаш қарорлари кенгаш раиси томонидан имзолангандан кейин кучга киради.
7.6. Илмий техникавий Кенгаш қарорлари ректор буйруғи ва фармойиши билан амалга киритилади.
7.7. Илмий техникавий Кенгаш қарорлари университетнинг илмий педагог - ходимлари таркиби ҳамда  илмий тадқиқот ишларни ташкил этишни таъминлашда иштирок этувчи барча тузилмалар учун мажбурий ҳисобланади.
7.8. Илмий техникавий Кенгаш раиси қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади ва кенгаш аъзоларига қабул қилинган қарорларнинг ижроси бўйича ахборот бериб боради.

VIII. Якуний қоидалар

8.1. Ушбу Низом юзасидан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.



Асосий кўрсаткичлар
1200 Профессор-ўкитувчилар сони
10500 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
45 Ta’lim yo‘nalishlari