Бизнинг университетга 100 йил! 1918-2018
ЎзМУ олимлари Россия Фанлар Академияси медалига сазовор бўлди
ЎзМУ олимлари Россия Фанлар Академияси медалига сазовор бўлди
15.12.2018

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси академиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети профессори Жўрақул Сатторов ва профессор Лазиза Ғафурова Россия Фанлар Академиясининг “К. А. Тимирязев” медалига сазовор бўлдилар. Қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларини ривожланишига катта ҳисса қўшган ва фандаги ютуқлари билан алоҳида ажралиб турадиган олимларга бериладиган мазкур медални Россия фанлар Академияси вакиллари ЎзМУга ташриф буюриб, шахсан топширди.

More Халқаро алоқалар
“Ёшлар бизнинг келажагимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
“Ёшлар бизнинг келажагимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди
13.12.2018

2018-2019 ўқув йилида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига бириктирилган Тошкент вилояти Тошкент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактабида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича “ЙЎЛ ХАРИТАСИ” га асосан 2018 йил 13 декабрь куни “Ёшлар бизнинг келажагимиз” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. 

More Маданий ва маърифий тадбирлар
Университет – мактаб ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда...
Университет – мактаб ҳамкорлиги мустаҳкамланмоқда...
13.12.2018

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига “ЙЎЛ ХАРИТАСИ”га асосан бириктирилган яна бир мактаб - Тошкент вилояти Тошкент тумани Халқ таълими бўлимига қарашли 2-умумтаълим мактабидир.

More Маданий ва маърифий тадбирлар
Беназир ижод соҳиби
Беназир ижод соҳиби
12.12.2018

Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов минтақамиз тинчлиги ва осойишталиги, унинг келажаги ва равнақи, халқларимиз ўртасида дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни турли зиддият ва қарама-қаршиликлардан асраш йўлида фидокорона фаолият олиб борди. 

More Университет
Футбол бўйича
Футбол бўйича "ДЕКАН КУБОГИ" ғолиби аниқланди!
12.12.2018

2018 йил 12 декабр куни Ижтимоий фанлар факултетида футбол бўйича "ДЕКАН КУБОГИ" мусобақасининг ярим финал ва финал босқичлари бўлиб ўтди.   Муросасиз кечган бахсларда финалга 12 жамоадан  “Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши 2-курс ва  “Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши  3-курс жамоалари финал босқичига йўл олишди.   Финал босқичида мутлоқ ғолибликни 2-курс  “Маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши жамоаси қўлга киритди.   Иштирокчиларга диплом,   фахрий ёрлиқ ва сертификатлар ҳамда ғолиб жамоага эса,   олий соврин "ДЕКАН КУБОГИ" топширилди.   “ДЕКАН КУБОГИ” футбол мусобақаси Ижтимоий фанлар факултетининг 400 дан ортиқ талаба-ёшларини қамраб олди.  Шу каби спорт мусобақалари келгусида доимий ўтказиб борилади. 

More Маданий ва маърифий тадбирлар
" Ректор билан мулоқот"
11.12.2018

Мирзо Улуғбек  номидаги Ўзбекистон Миллий  университети  фаоллар  залида ўтказилган учрашув мана шундай ном олди.  Университет  ректори  ва   магистратура босқичида  изланиш олиб бораётган талабалар ўртасида расмиятчиликдан ҳоли,  юзма-юз , очиқ  мулоқотнинг ташкил  этилиши  факултетлар кесимида амалга оширилмоқда.  Бугун бу  учрашувга "Геология ва геоинформацион тизимлар"  ҳамда "География ва  табиий  ресурслар " факултетларида  1- ва 2- босқичда таҳсил олаётган 80 га яқин магистрлар  жалб қилинди.  

More Учрашувлар
Барча янгиликлар
Асосий кўрсаткичлар
899 Профессор-ўкитувчилар сони
6078 Jami talabalar soni
3500000 ARM fondi
35 Ta’lim yo‘nalishlari